Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Mercedes-Benz» билан тўқнашувда «Nexia 3» ёниб кетди

«Mercedes-Benz» билан тўқнашувда «Nexia 3» ёниб кетди

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 19 июнь куни соат 08:50 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдовчи 1984 й.т. А.Д. (эркак) «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган вақтда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1992 й.т. Д.М. (эркак) бошқарувидаги «Nexia 3» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизамати хабар бермоқда.

Тўқнашув оқибатида «Nexia 3» русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Натижада «Nexia 3» ҳайдовчиси Д.М. ва йўловчиси (шахсига аниқлик киритилмоқда) тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг