Месси ва Роналду яна тўқнашади
Аргентиналик футболчи Лионел Месси тўп сурадиган «Интер Майами» Ар-Риёддаги ўртоқлик турнирида Криштиану Роналду бошчилигидаги Саудиянинг «Ан-Наср» клуби билан баҳс ўтказади.
Бу ҳақда АҚШ клуби тақдим этган маълумотда хабар берилган.
Турнирда «Ал-Ҳилол» ҳам иштирок этади. Турнир ташкилотчилари Криштиану Роналду ва Лионел Месси жамоалари ўртасидаги бўлажак қарама-қаршиликни «Сўнгги рақс» деб атади.
Турнирнинг аниқ номи ҳозирча номалум.
Месси 2023 йилнинг ёзида ПСЖда икки йил ўйнаганидан сўнг «Интер Майами»га кўчиб ўтди. 20 август куни аргентиналик Америкадаги илк соврин – Лига кубогини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter