Меta ва Аpplе Ўзбекистонга 70 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлаган
 
                                                            Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 73 та хорижий компания томонидан 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 124,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 44 фоиз ўсиш.
Тўланган солиқларнинг 93 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:
- Меta - 35,2 млрд сўм;
- Аpplе - 35,1 млрд сўм;
- Googlе - 31,2 млрд сўм;
- ОpenAI - 4,7 млрд сўм;
- Вооking.соm - 2,9 млрд сўм;
- TikTok - 2,6 млрд сўм;
- Netflix - 1,3 млрд сўм;
- Acc - 1,1 млрд сўм;
- Zoom - 1,1 млрд сўм;
- Adobe - 1 млрд сўм.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter