Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ жамғармасига ажратиладиган фоиз миқдори пасайтирилди

МИБ жамғармасига ажратиладиган фоиз миқдори пасайтирилди

Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ–5761, 09.07.2019-й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан табиий газни ва электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар, қўшилган қиймат ва акциз солиғини чегириб ташлаб, 5 фоиз миқдорда амалга оширилади.

Илгари тушган маблағларнинг 10 фоизи ўтказилган.

2019 йил охиригача Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланганлар сони 2,5 млнга етказилади ҳамда 2020 йил охиригача 100 фоиз истеъмолчилар тизимга уланади.

Бунинг учун Жамғарма маблағларидан 100 млрд сўм маблағ ажратилади.

2020 йил 1 январдан прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти Жамғармадан Давлат бюджетига ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг