Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ мансабдорлари йирик миқдордаги қарзларни ундирмай, ёпиб юборгани аниқланди

МИБ мансабдорлари йирик миқдордаги қарзларни ундирмай, ёпиб юборгани аниқланди

Фото: Xabar.uz

МИБ мансабдор шахслари томонидан жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишда Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими мансабдор шахслари томонидан ўз мансабига совуққонлик билан қараш, хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлиш, иш юритувидаги ижро ҳужжатларини асоссиз тамомлаш оқибатида фуқаро, жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланди.

Хусусан, 202,9 млрд сўмлик 200 та ижро ишида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

Жумладан, Бюронинг туман бўлими иш юритувида бўлган «С.Б» МЧЖдан давлат фойдасига 19 млрд сўмлик, «П.П» МЧЖдан 179,2 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қонунчилик талабларига зид равишда асоссиз тугатилганлиги натижасида ушбу солиқ қарздорликлари бугунги кунга қадар ундирилмаган.

Шунингдек, «СCГ» МЧЖ дан 26,3 млрд сўм, «Р.Ф.П.» МЧЖдан 19,4 млрд сўм ва «Я.М.С.Э.Т» МЧЖдан 1,7 млрд сўм давлат фойдасига солиқ қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мазкур корхоналар фаолият юритиб келаётган манзили аниқ бўла туриб, асоссиз тамомланган.

Шу каби «П.Э.Э.С» МЧЖдан ундирувчи «Б.П.Т» МЧЖнинг фойдасига жами 1,9 млрд сўм, «М.С.» МЧЖдан ундирувчи «С.» АЖнинг фойдасига 1,1 млрд сўм қарздорликарни, қарздор Б.П.дан ундирувчи Н.Г.нинг фойдасига 332 млн сўм жиноят натижасида етказилган зарарни, қарздор  «М.Т» МЧЖдан давлат фойдасига 6,3 млрд сўм ва 331 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар мавжуд бўла туриб, асоссиз якунланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш мобайнида тўпланган ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан
жиноят иши қўзғатилди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг