Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мигрантларнинг фарзандлари учун пуллик таълимни жорий қилиш — Россия конституциясига зид

Мигрантларнинг фарзандлари учун пуллик таълимни жорий қилиш — Россия конституциясига зид

Иллюстратив фото

Россия мактабларида мигрантларнинг фарзандлари учун пуллик таълимни жорий қилиш  Россия конституциясига зид, деди мамлакат таълим вазирлиги вакили.

«Конституциямизга кўра, Россиянинг барча фуқаролари ва чет эл фуқароларига таълим олиш ҳуқуқи берилган. Яъни бу Россия Федерацияси ҳудудида бўлган барча одамлар учун умумий ҳуқуқдир. Конституцияда барча учун умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бепул, олий таълимнинг эса танлов асосидаги қисми бепул бўлиши белгилаб қўйилган», деди таълим вазирлиги бошқармаси бошлиғи Александр Реут.

Аввалроқ Давлат думасининг меҳнат қўмитаси раиси Ярослав Нилов депутатлар янгиланган фракциялараро қонун лойиҳасини парламент палатасига киритишга тайёрланаётганини маълум қилганди. Унда мигрантларнинг фарзандлари учун мактабларда бепул таълим олишни тақиқлаш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг