Миллий банк раҳбариятида ўзгариш бўлди

Аброр Шуҳратович Муҳамедхонов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1991 йил 7 сентябрдаги Президент фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, у ягона таъсисчиси Вазирлар Маҳкамаси бўлган, ўз фаолиятини хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона сифатида амалга оширувчи давлат банки ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter