Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия муносабат билдирди

Миллий гвардия муносабат билдирди

Фото: «Xabar.uz»

Куни кеча икки ярим яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга қамалгани ҳақида мақола берилган эди. Миллий гвардия ахборот хизмати ушбу мақолага муносабат билдирди. Ушбу муносабатни ҳеч қандай таҳрирсиз, ўз ҳолича эълон қиламиз:

Ижтимоий тармоқларда “Икки ярим ёшли болани уриб, ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга кесилди” сарлавҳаси билан тарқатилган маълумот бўйича МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотда баён қилинишича, содир этилган ҳолат юзасидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси икки ярим ёшли болани ўриб, ўлдирганлиги ва у Тошкент шаҳар Жиноят ишлари суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) ва мазкур модданинг ж-банди ҳамда 110-моддаси 2-қисми (қийнаш) а ва в-бандлари бўйича айбли деб топилиб, 19 йил муддатга озодликдан махрум қилинган.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг 1-февраль кунида ушбу жиноятни содир этган собиқ Қўриқлаш хизмати сафдор ходими Б.Ахмедов 2012 йил март ойидан Қуролли кучлар сафида хизмат қилиб келган ва 2019 йилда Қўриқлаш хизмати Миллий гвардия тасарруфига ўтказилиши муносабати билан у ўз хизматини шу тизимда давом эттирган.

Собиқ Қўриқлаш ходимининг оила турмуш доирасидаги жиноятга қўл урганлигини асло оқлаб бўлмайди, жорий йилнинг май ойининг 27 куни (бундан икки ярим ой олдин) унга нисбатан Тошкент шаҳар Жиноят ишлари суди томонидан қилмишига яраша адолатли ҳукм тайинланганлиги ҳам қонунларимиз усуворлигидан далолатдир.

Мамлакатимизда барча жабҳаларда кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар доирасида тизим томонидан ҳам шахсий таркиб ўртасида салбий иллатларга мойиллиги бор ҳарбий хизматчи ва ходимларни барвақт аниқлаш, тизимда соғлом муҳитни яратиш ва кадрлар салоҳиятини юксалтиришга қаратилган мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Зероки, бош мақсадимиз ва вазифамиз – халқ манфаатларига хизмат қилишдир!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг