Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мина ҳақидаги хабар Калининград – Москва рейсини ортга қайтарди

Мина ҳақидаги хабар Калининград – Москва рейсини ортга қайтарди

Фото: «Вести»

Калининграддан Москванинг Внуково аэропортига учган самолёт Храброво халқаро аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Самолёт миналаштирилгани ҳақида хабар берилган.

«Храброводан самолёт парвоз қилганидан орадан 20 дақиқа ўтиб миналаштирилгани ҳақида хабар келди. Самолёт Калининградга қайтишга мажбур бўлди», — дейилади хабарда.

Ҳодиса юзасидан текширув бошланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Сочи – Санкт-Петербург рейси самолёти ҳам худди шу сабабли Самарага мажбурий қўнишни амалга оширган.

Санкт-Петербургдан Бишкекка учган самолёт йўловчиси (россиялик) бортга бомба олиб чиққанини айтганидан сўнг «Манас» аэропортида махсус кучлар тайёргарлик ҳолатига келтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг