Минтақадаги энг йирик темир йўл қурилиши кузда бошланади
Қирғизистон бош вазирининг сўзларига кўра, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилиши 2022 йил кузида бошланади.
Мазкур темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади.
Магистрал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter