Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзаобод тумани ҳокими ўзгарди

Мирзаобод тумани ҳокими ўзгарди

Раҳмонқулов Ориф Худойбердиевич Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ориф Раҳмонқулов 1983 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтини бакалавр даражасини, 2012 йилда магистратурани тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

Меҳнат фаолияти давомида банк соҳасида турли вазифаларда фаолият олиб борган. Мазкур тайинловга қадар «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг