Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Мирзиёев  Қосим-Жўмарт Тўқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон Республикаси Президенти умумхалқ сайлови муваффақиятли ўтгани ва унда ишончли ғалаба қозонгани билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг