Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Қозоғистон президентини муваффақиятли референдум билан табриклади

Мирзиёев Қозоғистон президентини муваффақиятли референдум билан табриклади

Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари Қозоғистон Президентини муҳим сиёсий тадбир – мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умуммиллий референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади.

Шунингдек:

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш;
  • олий даражада эришилган, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, фан-таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик;
  • минтақавий ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонда конституциявий референдум ўтказилган ва аҳоли ўзгаришларга қарши эмаслигини билдирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг