Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Венгрия Миллий мажлиси спикери билан учрашув ўтказди

Мирзиёев Венгрия Миллий мажлиси спикери билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни Будапешт шаҳрига расмий ташриф доирасида Венгрия Миллий мажлиси спикери Ласло Кёвер билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан парламентлараро йўналишда янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат парламентлари делегацияларининг ўзаро ташрифлари ва учрашувлари фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида Миллий мажлис спикери ўринбосари Янош Латорцаи иштирок этди. Йил якунига қадар Венгрия парламенти спикери ўринбосари ва Иқтисодиёт қўмитаси раҳбарининг Ўзбекистонга, мамлакатимиз парламент делегациясининг Будапешт шаҳрига ташрифи амалга оширилади.

Имзоланган битимларни амалга оширишга кўмаклашиш, дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, энг аввало, ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, солиқ ва рақамлаштириш соҳаларида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашиш учун тегишли қўмиталар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг