Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Мен юрадиган йўлни бўяган билан одамлар раҳмат демайди» (видео)

Шавкат Мирзиёев: «Мен юрадиган йўлни бўяган билан одамлар раҳмат демайди» (видео)

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сирдарё вилоятига боргани ҳақида хабар берган эдик.

Сайхунобод туманида Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда давлат раҳбари ўзининг жойларга ташрифи олдидан вилоят, туман ва шаҳарлардаги мутасадди раҳбарлар томонидан қилинаётган кўзбўямачиликларни қаттиқ қоралади. 

«Мана шу ҳудудларга ташриф буйича атрофимдаги каттаконларга ҳам топшириқ бераман, Лекин кўп жойларда жуда кўп кўзбўямачилик [бўлаяпти]. Очиқ гап, менда нафрат пайдо қиладиган нарса — кўзбўямачилик. Бир пайтлар ўзим шунга жуда қаттиқ қаршилик кўрсатганим — одамларни, айниқса ижтимоий соҳа вакилларини мактабдаги ўқувчи ва талабаларни мажбурлаб ободонлаштириш ишларига олиб чиқишларинг — мана оқсоқоллар, депутатлар ўтирибди — фақат менга эмас, сиёсатга хиёнат қилаяпсизлар.

[Бу ишлар] кимга керак? Мен деворнинг орқасида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча супурилган, қайси дарахт йиқилиб ётганини жуда яхши биламан. Мен юрадиган йўлдаги нарсаларни бўяб қўйганингиз билан одамлар раҳмат демайди», — деб айтган Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг