Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрни 3,5 минг йил аввал бошқарган фиръавнинг қабри топилди

Мисрни 3,5 минг йил аввал бошқарган фиръавнинг қабри топилди

Тутмос II мақбарасининг кириш қисми, 2025 йил 19 феврал.

Фото: Миср туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги

Мисрда сўнгги бир асрда илк маротаба фиръавн мақбараси топилди. Миср-Британия ҳамкорликдаги экспедицияси Фивадаги некрополда фиръавн Тутмос II нинг қабрини аниқлади, деб хабар берди Reuters.

Аниқлик киритилишича, бу Мисрдаги XVIII сулоланинг йўқотилган сўнгги даҳмаси. Тутмос II қабридан дафн ашёларининг синиқлари, кўк ёзувлар ва сариқ юлдузлар акс этган бўлаклар ҳамда диний матнлар парчалари топилган.

Қабрда ким ётганини аниқлашда алебстр идишлар ёрдам берди, уларда Тутмос ва Хатшепсут исмлари битилган.

Тутмос II қабридан чиққан артефактлар.
Фото: Миср туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги

Тутмос II — милоддан аввалги тахминан 1492—1479 йилларда ҳукмронлик қилган. У қадимги Мисрни бошқарган камдан-кам аёллардан бири — Хатшепсутнинг турмуш ўртоғи бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг