Михаил Мишустин Россия бош вазири бўлди
Россия давлат думаси бош вазир лавозимига тавсия этилган Михаил Мишустин номзодини маъқуллади.
Унга кўра, 383 депутат Мишустин учун овоз берган, 41 киши бетараф қолган, қаршилар эса йўқ.
Куни кеча Дмитрий Медведев бошчилигидаги Россия хукумати истеъфо берган, президент Путин эса бош вазир лавозимига Федерал солиқ хизмати раҳбари бўлиб ишлаб келган Михаил Мишустин номзодини тавсия этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter