ММАчи Нурсултон Рўзибоев бразилиялик рақибини аяб ўтирмади
Москвада ММА бўйича Open FC 10 турнири ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик ММАчи Нурсултон Рўзибоев ҳам октагонга кўтарилди.
Ушбу жангда ҳамюртимизга бразилиялик Алекс Де Паула рақиблик қилди. Уч раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Ҳамюртимиз биринчи раундда кетма-кет зарбалар эвазига ҳужумга ўтди. Рақиб эса ушбу вазиятда ҳимоялана олмади. Шундан сўнг ҳакам жангни тўхтатди.
Шу тарзда Нурсултон биринчи раундда ғалабага эришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter