Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz абонентлари учта BYD автомобилини ютиб олишлари мумкин

Mobiuz абонентлари учта BYD автомобилини ютиб олишлари мумкин

Ойига камида 35 минг сўм абонент тўловига эга Mobiuz тариф режаларидан бирига (жисмоний шахслар учун) уланган абонентлар акция иштирокчисига айланади.

Уяли алоқа операторини танлаш кундалик ҳаётнинг барча жабҳаларига таъсир қиладиган жиддий қарордир. Абонентлар учун сифатли алоқа, қулай тариф ва хизматлар, шахсий маълумотларнинг ишончли ҳимояси, сифатли хизмат кўрсатиш бўлиши жуда муҳим. Ушбу устунликлар билан бир қаторда Mobiuz BYD Song Plus Champion автомобилларини ютиб олиш учун ажойиб имконият бермоқда.

Mobiuzнинг «MobiDRIVE» акцияси иштирокчисига айланиш учун:

- компаниянинг республика бўйича офислари ёки дилерлик шохобчаларига мурожаат қилиш;

- исталган Mobiuz рақамини, шу жумладан, 100% гача чегирмага эга чиройли рақамни танлаш;

- ойига камида 35 минг сўм абонент тўловига эга исталган тариф режасини танлаш керак холос.

Компаниянинг корпоратив веб-сайти, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Mobiuzга онлайн тарзда уланган, шунингдек, MNP тизими орқали бошқа уяли алоқа операторидан ўз рақами билан ўтган абонентлар ҳам акцияда иштирок этадилар. Асосий шарт – абонент тўлови камида 35 минг сўм бўлган тариф режасига уланиш.

Улангандан сўнг, абонент автоматик равишда автомобиль ўйинида иштирок этиш учун битта имкониятга эга бўлади. Бу имконият совринлар ўйинининг барча босқичларида сақланиб қолади (рақам бутун акция муддати давомида фаол бўлиши керак).

Автомобиллар ўйини уч босқичда:

  • 2024 йил сентябрида – 2024 йилнинг 1 июнидан 31 августига қадар уланган иштирокчилар орасида;
  • 2024 йил декабрида – 2024 йил 1 июнидан 30 ноябригача уланган иштирокчилар орасида;
  • 2025 йил январида – акциянинг бутун даври давомида уланган барча иштирокчилар ўртасида ўтказилади.

«Биз абонентларимизга нафақат алоқа хизматларини тақдим этишга, балки уларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга интиламиз, – дейди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова. – BYD Song Plus Champion замонавий ва тежамкор автомобиль сифатида ғолиблар учун ажойиб совғадир. Компаниямизни танлаган мижозларимизга шу тариқа миннатдорчилик билдирамиз».

BYD Song Plus Champion автомобилларини ютиб олиш имкониятини бой берманг! Mobiuzга қулай шартларда уланинг ва «MobiDRIVE» акциясида иштирок этинг!

Акцияни ўтказиш бўйича батафсил шартлар ва қоидалар компаниянинг www.mobi.uz расмий сайтида келтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг