Mobiuz ўз ходимларининг фарзандларига Dream Park’да байрам совға қилди (видео)

Тошкентдаги Dream Park’нинг илиқ ва самимий муҳитида бу ёзнинг энг ёрқин тадбирларидан бири - Mobiuz ходимлари фарзандлари учун байрам ўтказилди.
Доимо инсонларга ғамхўрликни устувор вазифа деб биладиган компания нафақат иш жараёнларига, балки ўз жамоасининг оилавий фаровонлигига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Ушбу байрам Mobiuz шунчаки иш жойи эмас, балки катта ва аҳил жамоанинг бир қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
Юзлаб болаларнинг табассумлари, жарангдор кулгулари, қувноқ аниматорлар, ўйинлар, мусобақалар, ширин таомлар ва ёрқин фотозоналар — барчаси меҳр билан ташкил этилди. Аммо энг муҳими, самимийлик ва миннатдорлик руҳи сезилиб турган байрам кайфияти эди. Зеро, ҳар бир бола ходимларимизнинг кўзгуси, уларнинг илҳом манбаи ва куч-қувватидир.
Бундай ташаббуслар компания ички маданиятининг ажралмас қисмидир. Ахир муваффақият нафақат касбий ютуқлардан, балки атрофдагиларга ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш ва эътибордан ҳам ташкил топади. Mobiuz эса бу маданиятни қалб ҳарорати билан ривожлантиришда давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter