Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Бугун, 23 июнь куни Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Болорцетцег Лувсандорж ҳамроҳлигида Ўзбектистонга ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан келган Мўғулистон президенти Ўзбекистонда 23-26 июнь кунлари бўлади.

Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Мўғулистон Президенти ва унинг турмуш ўртоғи ташриф дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилга жўнаб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг