Моҳигул Ҳамдамова бронза медални қўлга киритди
Париждаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси пара енгил атлетика бўйича навбатдаги медални қўлга киритди.
F57 классида диск улоқтириш бўйича Моҳигул Ҳамдамова 32,75 метр натижа билан 3-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, делегациямиз байроқдори Токио Паралимпиадасида чемпион бўлганди.
Париждаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллари сони ҳозирча: 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза. Ўзбекистон — 7-ўринда!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter