Молдова президенти БМТ минбарида туриб Россия қўшини Днестрбўйидан олиб чиқилишини талаб қилди (видео)
Молдова президенти Майя Санду БМТ Бош ассмблеяси шўъба йиғилиши арафасида нутқ сўзлади.
У Днестрбўйидан рус қўшини олиб чиқиб кетилишини талаб қилди, қолаверса, қочоқлар инқирози, энергетика муаммоси, Украинадаги урушнинг Молдова учун салбий оқибатлари каби масалаларни кўтарди.
«Мен тинчликсевар мамлакат номидан гапиряпман. Қайси тилда гаплашиши, сиёсий қарашлари, қаерда — Днестрнинг чап ёки ўнг қирғоғида яшашидан қатъи назар, тинчликни истовчи Молдова фуқаролари номидан гапиряпман. Биз ярим миллиондан зиёд қочқинларга бошпана бердик. Қоч-қочлар авжига чиққан паллада аҳолимиз сони 8 фоизга ошди. Қарийб 80 минг нафар қочқин мамлакатимизда қолишни исташди. Чексиз бирдамликни намоён этган молдован оилаларига эҳтиромимни билдираман. Ўз халқим билан фахрланаман», — дея таъкидлади Санду.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter