Молдова раҳбарининг уч оёқли ити Австрия президентини тишлаб олди
Молдова президенти Майя Сандунинг ити Австрия етакчиси Ван дер Белленнинг қўлини тишлади.
Австрия президенти Александр ван дер Беллен кафти боғланган ҳолда Молдова ҳукумати билан учрашди.
TVR телеканали хабарига кўра, Ван дер Беллен словениялик ҳамкасби Наташа Пирк-Мусар билан биргаликда Молдовага амалий ташрифи доирасида Кишинёвга келди. Австрия президенти Кодрутс исмли итни эркалаш учун қўлини чўзганида, ит унинг қўлидан тишлаб олди.
Шундан сўнг, Санду инглиз тилида ити кўп одамлардан қўрқишини тушунтирган.
Ван дер Беллен матбуот анжуманига кафтии боғланган ҳолда келган. Молдова парламенти раиси Игор Гросу ва бош вазир Дорин Рекан билан учрашувларда ҳам Австрия президенти қўлида оқ пластер тақиб юрган.
Молдова раҳбари ўзининг инстаграмида бу итни машина уриб юборганидан кейин олиб келганини ёзган. Ветеринария шифокорлари унинг олдинги панжасини қутқара олишмаган, «лекин бир неча ойлик даволанишдан сўнг, у энди уч оёқда ҳаракатланади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter