Москва-Фарғона самолётида бир йўловчи вафот этди
Москвадан Фарғонага қараб учган самолёт йўловчиси ўзини ёмон ҳис қилган ва шифокорлар етиб келгунча бортда жон берган.
Шу сабабли авиалайнер Самара аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Самарадаги Курумуч аэропорти матбуот хизмати хабар берган.
«Самолёт қўнгач, реанимация машинаси ва тез ёрдам каретаси уларни кутиб олган», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter