Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москва суди Жириновскийнинг никоҳсиз ўғлини тан олди

Москва суди Жириновскийнинг никоҳсиз ўғлини тан олди

Москва суди Олег Эйделштейнни Владимир Жириновскийнинг ўғли деб тан олди.

Ўтган ёзда Владимир Жириновскийнинг никоҳсиз ўғли Олег Эйделштейн Москва судига мерос учун оталикни тан олишни талаб қилиб мурожаат қилган.

Суд марҳум ЛДПР етакчиси Владимир Жириновскийнинг ўғли Олег Эйделштейннинг даъвосини қаноатлантирди.

Олег Эйделштейн 1986 йилда туғилган, онаси Шимолий Осетиялик Жанна Газдарова. «Комсомолская правда» газетаси Жириновский у билан Кубада учрашганини, у ерда хизмат сафарида бўлганини ёзган. ЛДПР раҳбари ўз ўғлини 2017 йилда Шимолий Осетиядаги парламент сайловларидан бироз олдин жамоатчиликка таништирган, кейин Эйделштейн партия рўйхатини бошқарган. «Унинг мен билан алоқаси борлигини билсангиз керак – ўғлим. Мен сизнинг республикангиз билан қариндош бўлиб қолган ягона партия раҳбариман», — деган Жириновский.

2008 йилда Эйделштейн «Русэкогарант» компаниясига асос солган, 2019 йилда эса «МСП Банк» бошқаруви раисининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Жириновскийнинг шу вақтга қадар 1972 йилда туғилган Игор Лебедев исмли қонуний фарзанди, шунингдек, 1983 йилда туғилган Анастасия Ботсан-Харченко исмли никоҳсиз қизи борлиги маълум эди. Сиёсатчи 2022 йилнинг 6 апрелида, 75 ёшида вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг