Москвада 12 та автобус ёниб кетди

Бугун, 4 май куни Москва шаҳар фавқулодда ҳодисалар бошқармаси ўзининг «Тwitter»даги саҳифасида Янги Москва ҳудудида 12 та автобусда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди.
«Ўт ўчириш ва қутқарув хизматлари 300 квадрат метр жойи қамраган ёнғинни маҳаллий вақт билан соат 3:00 да бутунлай бартараф этдилар», — дейилади хабарда.
Шунингдек, мазкур ҳодиса туфайли ҳеч ким жабр кўрмагани қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter