Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада баланд мусиқа даҳшатли фожиага сабаб бўлди

Москвада баланд мусиқа даҳшатли фожиага сабаб бўлди

Фото: Tripster.

Россия пойтахти Москванинг шимоли-шарқида жойлашган Свиблово туманида маҳаллий фуқаро баланд мусиқа туфайли қўшнисининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда "Москва" ахборот агентлиги пойтахт прокуратураси матбуот хизматига асосланиб хабар берди

Бошқарма маълумотларига кўра, Колская кўчасидаги турар-жой биносида 37 ёшли эркак уйида спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бирдан қўшниларининг хонадонидан келаётган мусиқа уни безовта қила бошлади. 

"Мусиқани ўчиришни сўрагани бордим ва можаро юзага келишини кутган ҳолда ўзим билан иккита ошхона пичоғини олдим, улар билан қўшнилар хонадонининг эшигига яқинлашдим. Икки қўлимда пичоқ бор эди", - дейди эркак кўрсатмасида. 

Бошқарманинг хабар беришича, қўшни хонадон остонасида фуқаролар ўртасида можаро бошланган. Натижада қўлга олинган шахс ўзига эшикни очган шахсларга пичоқ билан жароҳат етказган. Жабрланганлар тиббий муассасага етказилган, ярадорлардан бири вафот этган. 

Гумонланувчи қўлга олиниб, кўрсатма берган. Прокуратура уни жиноий жавобгарликка тортишни назоратга олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг