Москвада иссиқ ҳаво рекорд даражага кўтарилди

22 сентябрь куни Москва шаҳрида ҳаво ҳарорати метеорологик кузатувлар тарихидаги рекордни янгилади: +25,8 0С. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Аввалги рекорд 1994 йили кузатилган эди.
«22 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да, синоптикларнинг қайд этишича, ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича +25,8 0Сга етган. Бу бундан аввалги рекорд, яъни 1994 йили 22 сентябрь куни кузатилганги ҳаво ҳароратидан ҳам ошиб кетган. Бундай иссиқ тарихда бўлмаган», – дейилади «Фобос» об-ҳаво маркази хабарида.
Об-ҳаво марказида соат 21:00 дан кейин ҳам термометрлар юқори ҳароратни қайд этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter