Москвада мигрантлардан олинадиган патент тўлови ошди

Москва шаҳар думаси депутатлари «Жисмоний шахсларнинг мол-мулки солиғи»тўғрисидаги қонунга ўзгартиришни имзоладилар. Унга кўра хорижлик мигрантлар учун патент олиш нархи 4,5 минг рублдан 5 минг рублгача кўтарилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Мазкур ўзгариш 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Аввалроқ шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳар аҳолисининг хотиржамлигига путур етказаётган ноқонуний миграция муаммоси барҳам топаётгани ҳақида хабар берганди. Ушбу мигрантлар бир йилда 12-14 миллиард рубль миқдорида миқдорида солиқ тўламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter