Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада Наврўз байрамида 30 қозон ош дамланади

Москвада Наврўз байрамида 30 қозон ош дамланади

Фото: «m24.ru»

Москвада нишонланиши режалаштирилаётган «Наврўз-2019» байрам тантаналарида 30 та қозонда 3 тонна гуруч дамлаш режалаштирилган, деди пойтахт миллий сиёсат департаменти раҳбари Виталий Сучков. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

«Биз, ўтган йиллардаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, бу йил тайёрланадиган ош миқдорини оширдик. Олдин палов Москвадаги миллатлар диаспоралари вакиллари томонидан тайёрланган бўлса, бу йил ошни – профессионал ошпазлар пиширади», деди Сучков.

Наврўз байрами тантанасига келган меҳмонлар турли таомларини татиб кўришлари, халқ амалий санъати намуналари билан танишишлари мумкин бўлади. Тадбир доирасида «энг яхши ошпаз» танлови ҳам бўлиб ўтади. Бош совринни космонавт Солижон Шарипов топширади.

Бу йил Наврўз байрами Москвадаги ВДНХ боғида 14-марта нишонланади. ВДНХ боғи ҳудудида 18 та миллий павильон, 15та овқатланиш ҳудудлари ҳамда миллий буюмлар ва сувенирлар сотув-кўргазмаси  ташкил этилади.

Байрам тадбири боғда 75 павильонда соат 10:00 дан 13:00 га қадар бўлиб ўтади. Кириш барча учун бепул.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг