Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвага ҳужум пайтида Путин қаерда эди? Песков жавоб берди

Москвага ҳужум пайтида Путин қаерда эди? Песков жавоб берди

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин Москвага дронлар ҳужуми пайтида қаерда бўлгани ҳақида маълумот берди.

«Мен сизга шуни айтаман: Россия Федерацияси президенти ҳақиқатан ҳам кечаю кундуз ишда бўлади.

Ҳужум пайти ҳам ишда эди», деди Песков журналист Зарубиннинг Москвага учувчисиз самолёт ҳужуми куни давлат раҳбарининг иши ҳақидаги саволига жавобан.

Ушбу савол-жавоб Россия давлат телеканалларининг бирининг кўрсатувида очиқланган.

Ғарб, хусусан Украина ОАВларида Путин кўп вақтида қаттиқ қўриқланган ҳолатда ва бункерда ўтказаётгани бўйича маълумотлар янграйди. 

Шу йилнинг 30 май куни Россия пойтахтига дронлар ҳужуми уюштирилди. Россия бунда Украинани айблаб чиқди. 

Президент Путинга кўра,  мазкур ҳужум Украина ҳарбий разведка штабига берилган зарбага жавобдир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг