Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўйноқда эко-югуриш пойгаси бўлиб ўтади

Мўйноқда эко-югуриш пойгаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 18 апрель куни Мўйноқ шаҳрида табиатни муҳофаза қилиш ва Орол денгизини тиклашда иштирок этишни рағбатлантириш, боғ яратиш учун кўчат ўтқазиш  мақсадида «Aral Dea Eco Race» пойгаси ўтказилади.

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, эко-югуришнинг умумий масофаси 2 километрни ташкил қилади. Иштирокчилар бошланғич нуқтадан бошлаб, дарахт экиш жойига қадар 1 км югуришади. Экиш майдончасида иштирокчилар тақдим этилган асбоблардан фойдаланган ҳолда дарахт экишади. Дарахтлар экилгандан сўнг, иштирокчилар старт чизиғига қайтиб кетишади. Марра чизиғида ҳар бир иштирокчи табиатни тиклаш лойиҳасидаги иштироки учун рамзий дарахт кўринишидаги медални олади.

Ҳар бир иштирокчининг рақамига ўзининг ноёб чипи бириктирилган бўлиб, у дарахт экиш фактини қайд этади.

Мусобақадан сўнг ўтказиладиган тақдирлаш маросимида энг тезкор учта эркак ва уч аёл эсдалик совғалари билан тақдирланади.

«Aral Dea Eco Race» нафақат саломатлик ва жисмоний фаолликни мустаҳкамлаш, балки атроф-муҳитга масъулият билан муносабатда бўлиш ва уни муҳофаза қилишда фаол иштирок этишга ундайди.

Эко-югуриш мусобақасида қатнашишни хоҳловчилар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг