Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мубашшир Аҳмад устидан суд иши бошланди

Мубашшир Аҳмад устидан суд иши бошланди

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад, 1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Олий суд матбуот котиби берган маълумотга кўра, «иш» жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси Б.Рахимов раислигида кўриб чиқилади.

Тергов органининг айблов хулосасига кўра, Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг