Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муборак тумани ИИБ бошлиғи фирибгарлик ва пора «олди-берди»сида гумонланмоқда

Муборак тумани ИИБ бошлиғи фирибгарлик ва пора «олди-берди»сида гумонланмоқда

Муборак тумани ИИБ бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда воситачилик қилганликда гумонланмоқда.

Айни маълумотни «Xabar.uz»нинг Қашқадарё вилояти прокуратурасидаги манбаси тасдиқлади. Туман ИИБ бошлиғи яқинда 50 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган Миришкор тумани ҳокими ўринбосарининг жиноий шериги сифатида кўрилмоқда.

Бир неча кун аввал қўлга тушган Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари аввал ички ишлар органида ишлаган ва Муборак тумани ИИБ бошлиғи билан яқиндан таниш экани айтилмоқда.

Муборак тумани ИИБ бошлиғи айни лавозимда 2020 йилдан бери ишлаб келади ва подполковник рутбасига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг