Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлиги вакили «Прелипин воқеаси» фонида баёнот берди

Мудофаа вазирлиги вакили «Прелипин воқеаси» фонида баёнот берди

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги россиялик Захар Прелипиннинг провокацион баёноти фонида эслатма билан чиқди. 

Вазирлик матбуот котиби Отабек Йулдашев ўз Telegram-каналида Ўзбекистон Конституциясининг 153-моддасидан иқтибос келтирган: 

«Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия элчиси Олег Малгинов Прелипиннинг баёноти сабаб ТИВга чақиртирилганди. Малгиновнинг айтишича, Прелипиннинг баёноти Россия расмий позициясини англатмайди.

Россиялик сиёсатчининг Ўзбекистонни эгаллаш ҳақида фикри кескин норозиликларга сабаб бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг