Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Murad Buildings ўз йўналишида барча мукофотларни қўлга киритди

Murad Buildings ўз йўналишида барча мукофотларни қўлга киритди

Истеъмолчилар ва экспертларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Murad Buildings «2023 йил бренди» тақдирлаш маросимида иккита мукофотга сазовор бўлди.

Бугун Макон Маркетинг форумининг VI халқаро бизнес форуми якунланди. Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон маркетинг ассоциацияси томонидан таъсис этилган «Йил бренди-2023» VII йиллик мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бир кун олдин, 18 май санасида Ўзбекистоннинг етакчи девелопер компанияси – Murad Buildings оммавий овоз бериш натижаларига кўра кетма-кет бешинчи марта «Кўчмас мулк» йўналишида «Йил бренди» мукофотига сазовор бўлди. Танловда 25 та номинация бўйича 300 га яқин бренд иштирок этди. Ғолиблар Телеграм-бот сўровномасида ташкил этилган умумхалқ овози ёрдамида аниқланди. Эътиборли томони, ушбу жараёнда 350 минг киши иштирок этган.

Бу йилги овоз бериш жараёни ҳар доимгиданда шаффоф ва ҳимояланган бўлиб, овоз беришнинг янада мураккаб механикаси ишлаб чиқилди. Ботлардан овоз олишнинг асло имкони йўқлиги сабабли овоз бериш натижалари жамоатчилик ишончини янада оширишга замин яратди. Шу билан бир вақтда Ўзбекистон маркетинг ассоциациясининг 130 нафар эксперт ва ҳамкорлари ўртасида турли тоифалар бўйича энг муваффақиятли брендларни аниқлаш учун ҳам овоз берилди. Компания фаолияти экспертлар томонидан юқори баҳоланиб, «Кўчмас мулк» тоифасидаги ҳакамлар ҳайъати фикрига кўра яна бир бор «Йил бренди» мукофотига лойиқ деб топилди.

Тантанали маросимда мукофотни қабул қилган Murad Buildings бош директори Ойбек Нурмуҳаммедов Murad Buildings учун овоз берган экспертларга билдирилган ишонч учун ўз миннатдорлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, ушбу мукофот истеъмолчилар, мутахассислар, жамият ва мамлакат олдида жамоага янада катта масъулият юклайди ва мижозларни қизиқарли маркетинг ечимларидан фойдаланиладиган янги лойиҳалар билан хурсанд қилиш учун кўпроқ туртки беради. Ойбек Нурмуҳаммедов ўз нутқи давомида бундай тадбирлар Ўзбекистонда бизнес муҳитини ривожлантиришда катта аҳамият касб этишини таъкидлаб, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни ҳақида гапирди.

«Йил бренди» тақдирлаш маросимидан сўнг савдо ва мотивация бўйича «Makon Marketing Forum'24 СОТУВЧИЛАР ДАВРИ» мавзусида махсус тренинг бўлиб ўтди. Унда энг яхши маҳаллий, хорижий экспертлар ва тадбиркорлар самарали савдо воситалари ҳақида сўз юритдилар ҳамда иштирокчилар шахсий мотивация олишга муваффақ бўлдилар.

Форумнинг икки кунлик тадбирлари кўргазма намойиши билан бирга бўлиб ўтди. Унда компаниялар янги мижозларни жалб қилишди ва ўзаро ҳамкорликни ошириш учун бизнес алоқалари ўрнатдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг