Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мустақиллик байрами муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

Мустақиллик байрами муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш, аҳолининг туризм хизматларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, юртдошларимизга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда

Жумладан, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъэктлари томонидан республика бўйлаб фаолият юритаётган жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, хостеллар) ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди ва Маданий мерос агентлиги тасарруфидаги маданий мерос обектларига кириш чипталарига 20 фоизгача чегирмалар татбиқ этилади. 

Мазкур чегирмалар Мустақиллик байрами муносабати билан жорий этилган бўлиб, уларнинг асосий мақсади – фуқароларимизни юртимизнинг тарихий, маданий ва табиий бойликлари билан таништириш, ички туризм салоҳиятини янада оширишдан иборат. 

Чегирмалар қуйидаги йўналишларни қамраб олади: 

- Маданий мерос объэктлари, музейлар ва ёдгорликларга кириш чипталари; 

- Жойлаштириш воситаларида хизмат нархларига; 

- Айрим экскурсия ва саёҳат хизматларига. 

 Айни вақтда, туризм соҳаси вакиллари ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда турли маданий-кўнгилочар тадбирлар, ички туризм ярмаркалари ва байрам акцияларини ташкил этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг