Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муваффақиятсизликни қандай енгиш мумкин?

Муваффақиятсизликни қандай енгиш мумкин?

Ҳаётда қувонч ва ютуқлар билан бирга, ранж ва аламли дамлар ҳам бўлади. Кўпчилик инсонлар муваффақиятсизликдан қўрқишади ва у содир бўлганида, уни енгиб ўтиш учун ўзида ирода топа олмай қолади. Аммо биз муваффақиятсизликка нисбатан муносабатимизни ўзгартиришимиз керак. Чунки айнан шу ҳолатларсиз биз шафқат, меҳр ва катта ютуқларга эришиш қобилиятига камроқ эга бўлар эдик. Унутманг — муваффақиятсизлик муваффақиятнинг ажралмас қисмидир. 

Бирор натижага эришолмаган пайтда хафа бўлишимиз, қийналишимиз табиий. Лекин узоқ вақт муваффақиятсизлик таъсирига тушиб қолишдан фойда йўқ.  

Қуйида муваффақиятсизликдан кейинги оғриқни енгишга ёрдам берадиган энг самарали усулларни эслатиб ўтамиз. 

  1. Муваффақиятсизликдан қўрқманг

«Бир марта мағлуб бўлсанг, доимий мағлубсан» деган гапни эшитганмисиз? Ачинарлиси, кўпчилик бунга ишониб, энди ҳеч нарсага эришолмайман деб ўйлайди. Бундай салбий фикрлар сизнинг ўсишингизга тўсқинлик қилади. Агар бу фикрлар онгингизда илдиз отса, салоҳиятингизни тўлиқ намоён эта олмайсиз. Шахсий ривожланиш ва бахтли ҳаёт сари интилиш учун ушбу салбий фикрларни ижобий тафаккурга алмаштириш жуда муҳим. 

  1. Орзуларингизни чекламанг

Бу ҳолат жуда кўп учрайди. Бир неча марта муваффақиятсизликка учраганингиздан сўнг, улкан мақсадларингизни чеклашни ўйлай бошлайсиз. Лекин унутмангки, энг қатъий инсонлар учун ҳам катта мақсадлар қўрқинчли туюлиши мумкин. Бош мақсадга майда вазифалар орқали етишиш — энг самарали йўл. 

  1. Ёмон ҳиссиётлар нормал ҳолат эканини тушуниб етинг

Қўрқув, ғам, айбдорлик, ғазаб — муваффақиятсизликдан кейинги одатий ҳиссиётлар. Улардан қочиш шарт эмас. Улардан мотивация сифатида фойдаланинг. Ички изтиробда қолиб кетмасдан, бу ҳиссиётларни келгусида яхшироқ натижаларга эришиш учун мотивацион кучга айлантиринг. 

  1. Зарарли одатлардан узоқ бўлинг

Баъзан инсонлар дардни енгиш учун алкоголь, тамаки ёки гиёҳванд моддаларга мурожаат қилишади. Бу ҳолат муаммони ҳал қилмайди, аксинча янада оғирлаштиради. Бундан кўра, ўзингиздаги соғлом кўникмаларни ривожлантиринг. 

  1. Хатоингизни тан олинг, лекин ўзингизга ўта масъулият юкламанг

Воқеаларни инкор этиш ёки айбни бошқаларга ағдариш самара бермайди. Бироқ ҳар бир нарса учун ўзингизни айблаш ҳам сизни тушкунликка туширади. Энг тўғри йўл — хатони аниқ англаш, тан олиш ва ундан сабоқ олиш. 

  1. Хатолардан тўғри хулоса чиқаринг

Ҳаётдаги энг оғир дарслардан бири — хатолар орқали ўрганиш. Нима нотўғри кетганини тушуниш орқали сиз руҳан мустаҳкамлашасиз, мақсадларингизни аниқ белгилай бошлайсиз. Инсон йиқилади, кейин қайта туради. Ҳатто тўхтаб дам олиб, сўнг яна ҳаракатга тушади. Бу — ўсиш йўли. 

  1. Илҳом қидиринг

Айримда бўлиб турган ҳолатдан чиқинг. Янги одамлар билан танишинг, бошқа жойларга саёҳат қилинг. Илҳом олган инсон ўтмиш билан эмас, келажак билан яшайди. Илҳом — ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишга ёрдам беради. Янги ғоялар ва тажрибалар сизга янги руҳ бағишлайди. 

  1. Ўзингизни ёлғизликка ташламанг

Муваффақиятсизликдан кейин кўпчилик ғам, стресс, хавотир ва ҳатто депрессияни бошдан кечиради. Шу сабабли одамлар орасида бўлиш ва ўй-фикрларингизни баҳам кўриш муҳим. Оила, дўстлар, яқин инсонлар — бу ҳиссий ҳимоя манбаи. Жисмоний ва руҳий соғликни асраш — устувор вазифадир. 

  1. Муваффақият ортидаги муваффақиятсизликлардан ўрнак олинг

Тарихда кўплаб одамлар борки, муваффақиятсизликларга учраган бўлса-да, сўнг катта ютуқларга эришган. Уларда битта умумий жиҳат бор: улар таслим бўлишмаган. Уларнинг хатоларни таҳлил қилиш, қай тарзда уларни енгганини ўрганиш — сизнинг ўз йўлингизни топишингизга ёрдам беради. 

  1. Атрофингизга ижобий инсонларни йиғинг

Атроф-муҳитингиз муваффақиятсизликни қандай енгишингизга катта таъсир кўрсатади. Сизни руҳлантира оладиган инсонлар орасида бўлинг. Қийин дамларда ҳам ижобий муҳит — стресс ва хавотирнинг олдини олади. 

  1. Соғлом одатларни ривожлантиринг

Агар ҳали ҳеч қандай соғлом одатга эга бўлмасангиз, ҳозироқ бошланг. Масалан, сайр қилинг, нафас машқлари билан шуғулланинг, яқинлар билан вақт ўтказинг. Умумий мақсад — онгингизни тоза сақлаш ва салбий фикрлардан ҳимоя қилиш. Ҳоббилар ёки кундалик одатлар рўйхатини тузинг, уларни ҳаётингизга киритинг. Балки шу одатлардан бири сизнинг муваффақият калитингиз бўлиши мумкин! 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг