«МЮ» форварди Маркус Рашфорд «Барселона»га ўтиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рашфорд фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда EFE хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчига «Барселона» қизиқмоқда, футболчининг ўзи ҳам таклифни кўриб чиқмоқчи, чунки айни пайтда «МЮ»да ҳужумчилар кўпайиб кетган.
Маълумот учун: Маркус Рашфорд жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган. Унинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача тузилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас