Нафақага чиққан тадбиркор йигирма йил давомида шаҳарда боғ яратиш учун дарахт экди
Сан-Паулунинг (Бразилия) кўплаб аҳолиси, айниқса кексалар «Tiquatira» деб номланувчи шаҳар паркини яхши кўрадилар.
Узунлиги 3,2 километр ва эни 100 метр бўлган, шаҳарнинг энг гавжум иккита йўли орасига қўйилган бу яшил дарахт «йўлаги» Хелио да Силванинг саъй-ҳаракатлари туфайли яратилган. 2002 йилда тадбиркорликдан нафақага чиққан эркак ўз кучи билан ҳудудга кўчат экишни бошлаган. Расмийлар ҳаваскорнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватладилар ва натижада ушбу яшил ҳудудни расман шаҳар парки сифатида тан олди.
Ҳозирда «Tiquatira»да 41 000 га яқин дарахт бор, бироқ Хелио бу рақамни 50 000 тага етказишни режалаштираётганини айтди, ҳозир 73 ёшда бўлган нафақадаги тадбиркор бир вақтлар дарахт экишни бошлаганида уни ақлдан озган ҳисоблаб кўпчилик устидан кулган эди. Аммо ҳозир шаҳар аҳолиси бу одамдан миннатдор ва кўпчилик унга ёрдам бера бошлади. Хелионинг сўзларига кўра, дарахтларнинг ўзи унинг мотивацияси, чунки улар одамларга чиройли гул, яшил барг, мевалар беради, қушларни жалб қилади ва шаҳар аҳолисини ажойиб соя, тоза ҳаво билан таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter