Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 14 ёшли ҳайдовчи мактаб ўқувчисини босиб кетди

Наманганда 14 ёшли ҳайдовчи мактаб ўқувчисини босиб кетди

Скриншот.

20 май куни Наманган вилояти, Косонсой туманида 2008 йилда туғилган, вояга етмаган бола (тумандаги 5-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси) «Ваз-2106»  русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида кетаётган пиёда, 2008 йилда туғилган Х.Б.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида, пиёда Х.Б. оғир тан жароҳатлари олганлиги сабаб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ЙҲХББ хабарида.

Аввалроқ, Сирдарёдаги аянчли ЙТҲда беш киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг