Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда битта буйрагини сотаётган шахс ушланди

Наманганда битта буйрагини сотаётган шахс ушланди

Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи шахс андижонлик фуқаро билан гаплашиб, унинг бир буйрагини сотиб беришга келишган. 

Келишувга кўра, улар Тожикистонга бориши ва ўша ерда жарроҳлик амалиёти ўтказилиши керак бўлган.

Вилоят ИИБ хабарига кўрa, Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи мазкур шахс буйрак эвазига 4 минг доллар беришини айтади.

У фуқарони қалбаки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар билан Тошкентга олиб келаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 133-1-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг