Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда опа-сингиллар фирибгарликнинг «антиқа йўли»ни топишди

Наманганда опа-сингиллар фирибгарликнинг «антиқа йўли»ни топишди

23 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Унда шу йил 12 октябрь куни Чортоқ туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган аёл ва унинг синглиси уни ишончига кириб, тилла-тақинчоқларни сотишларини айтган. Сўнгра умумий нархи 50.000.000 сўмлик 9 дона тилла тақинчоқларини 2 дона сариқ металдан ясалган занжирга алмаштириб олиб кетишганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан 30 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг