Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда талаба қизни таъқиб қилган эркак ушланди

Наманганда талаба қизни таъқиб қилган эркак ушланди

Иллюстратив фото

Наманган вилояти Чортоқ туманида талаба қизни таъқиб қилган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди, де хабар бермоқда Омбудсман ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (Омбудсман) ишонч телефонига Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум бир шахс томонидан доимий равишда телефон орқали қўрқитиб безовта қилинаётгани бўйича мурожаат қилган. Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган мурожаатчи қизнинг ёзишича, йигит уни ва дугоналарини кўп бора безовта қилган, Ҳаттоки, онасини ўлдириш билан ҳам қўрқитган.

Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига юборилиб, Чортоқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда кўриб чиқилди.

Ўрганишлар давомида, мурожаатчини қўрқитиб келган шахс шу туманда яшовчи, 1991 йилда туғилган А.О. экани аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга оширилди.

2023 йил апрель ойидаги Жиноят ишлар бўйича Чортоқ туман судининг тегишли ҳукмига кўра, 1991 йилда туғилган А.О.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари (4,9 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, айбдор А.О. дан мурожаатчи қизни қайта безовта қилмаслиги тўғрисида тилхат олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг