Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда янгиланаётган Конституцияга оид тарғибот тадбирлари ўтказилди

Наманганда янгиланаётган Конституцияга оид тарғибот тадбирлари ўтказилди

Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси»да бўлиб ўтган Наврўз байрами тантаналари доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиали жамоаси ва вилоят марказидаги даволаш-профилактика муассасалари вакиллари соғлиқни сақлаш соҳасини янада такомиллаштириш борасида Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунтириш беришди.

Хусусан, Насиба Авазбекова, Зарифа Абдуллаева, Манзура Маҳмудова, Моҳигул Асқарова, Гулбадан Жалилова каби шифокор, ҳамшира ва мутахассислар сўз олиб, янгиланаётган конституциянинг муҳим жиҳатлари ҳақида батафсил тўхталдилар.

– Баҳор келиши билан тиббиёт ходимлари кўчаларга жамоатчилик ишларига жалб қилинар эди. Буёғи кеч куздаги пахта теримига қадар олиб борилар эди. Бугунга келиб, бу каби вазифамизга кирмайдиган ишларга жалб қилиш тўхтатилди. Янги қабул қилинаётган Конституцияда эса мажбурий меҳнатга жалб қилишни тақиқлашга оид алоҳида нормалар киритилди. Бу, албатта келгусида биз каби тиббиёт ходимларининг ўз мутахассислиги доирасида ривожланишида катта аҳамият касб этади, – дейди тиббиёт ходими Зарифа Абдуллаева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг