Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда йирик карантин зонаси ва шифохона қурилмоқда (фото)

Наманганда йирик карантин зонаси ва шифохона қурилмоқда (фото)

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Наманган вилояти, Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида бошланган 1200 кишилик карантин зонаси ҳамда 150 кишилик махсус шифохона қурилиши жадал давом этмоқда. Бу ҳақд Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Умумий майдони 16, 3 гектарни ташкил қиладиган ушбу комплексда шифокорларга алоҳида хона, жарроҳлик, жонлантириш бўлимлари, муолажа хоналари, тиббиёт бўлимларидан ташқари карантин ҳудудига келтирилганлардан шу ернинг ўзида таҳлил олиш учун лаборатория, дорихона, ошхона, кир ювиш бўлими, утилизация бўйича алоҳида жой ҳам қурилмоқда. Вентиляция, тиббий кислород етказиб бериш, коммуникация тизимлари ҳаммаси замонавий тарзда жиҳозланади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қурилиш майдонига электр энергияси, газ, сув тармоқлари тортиш бўйича ҳам ишлар юқори суръатда ташкил этилган.

1200 кишилик карантин зонаси махсус жиҳозланган контейнерлардан ташкил топади. 150 кишилик шифохона эса енгил конструкциялар асосида барпо этилади.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда коронавирус боғлиқ илк ҳолат 25 март куни аниқланганди. Вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров аҳолига мурожаат билан чиқиб, эҳтиёткорликка чақирган, ҳатто янги келин-куёвлар ҳам вирус юқтириб олганини таъкидлаганди. 

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг