Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги «маxлуқ воқеаси»га расмий муносабат билдирилди

Намангандаги «маxлуқ воқеаси»га расмий муносабат билдирилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Сўнгги кунларда Косонсой тумани Ҳуррият маҳалласида қандайдир номаълум шахс кечалари фуқаролар тинчини бузиб, уларни қўрқитиб юргани, уни ушламоқчи бўлишганида томга қочиб кетгани, у жуда ҳам кучли ва чаққон, ҳаттоки тўрт оёқда юриши  ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Бунинг натижасида бир неча кундан бери аҳоли тинчи бузилган. Ҳаттоки аёллар ва болалар кечаси кўчага чиқишга қўрқиб қолишган. Ачинарлиси ҳақиқатга тўғри келмайдиган, асоссиз миш мишлар яшин тезлигида бутун туман бўйлаб тарқалиб кетди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, айни дамда туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва бу суриштирувлар натижасида шу аён бўлдики шов шувларга сабаб бўлаётган бу ғайритабиий мавжудот эмас. Олинган излар бу одам эканлигини кўрсатмоқда. У ҳозиргача ҳеч қандай жиноий иш (ўғрилик, қотиллик, шикаст етказиш....) қилмаган. Шундай экан ортиқча ваҳима ва қўрқувга ҳожат йўқ.

Эслатилишича, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг