Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наркоманлар сони 10 йилда 23 фоизга ошди –  БМТ

Наркоманлар сони 10 йилда 23 фоизга ошди –  БМТ

Сўнгги 10 йил ичида жаҳон бўйича гиёҳвандлик моддаларига ружу қўйган шахслар сони 296 миллион нафарга етди. Хавфли ўсиш кўрсаткичи 23 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда БМТнинг гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳисоботида сўз боради.  

Экспертлар наркоманлар сафи кенгайганини Ер аҳолиси сони ўсгани билан изоҳлаган. Аммо ушбу хатарли иллатнинг кучайишига биринчи навбатда сунъий наркотиклар ишлаб чиқариш ортгани сабаб бўлган. Арзон, осон ва тезкор усулда ишлаб чиқарилаётган ажал уруғлари жаҳон бўйлаб ноқонуний равишда пулланмоқда.

Ҳисоботда гиёҳвандлик моддалари домига асосан ёшлар тушиб қолаётгани қайд этилган. Масалан, Африкада ушбу хасталикдан даволанаётган беморларнинг 70 фоизи 35 ёшга бўлган аҳоли вакилларидир. Аммо дунё миқёсида муолажага эҳтиёжманд наркоманларнинг 20 фоизи даволаниш имконига эга, холос.

Экспертларга кўра, Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятга келганидан бери героин ишлаб чиқаришда асосий хомашё бўлган қора дори етиштириш қисқарган. Аммо Афғонистон кенг тарқалган сунъий гиёҳвандлик моддаси – метамфетамин ишлаб чиқаришда ҳамон асосий ўринда турибди.

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен халқаро ҳамжамиятни синтетик гиёҳвандлик воситалари – опиоидларга қарши курашда биргаликда ҳаракат қилишга ундаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг