Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО бош котиби Эрдўғон билан музокаралар тафсилотини ошкор қилди

НАТО бош котиби Эрдўғон билан музокаралар тафсилотини ошкор қилди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Финляндия ва Швециянинг алянсга аъзолик масалаларини муҳокама қилди. У твиттер саҳифасида музокаралар тафсилотларини ошкор қилди.

Столтенберг суҳбат чоғида блокнинг очиқ эшиклар сиёсати муҳимлигини таъкидлаганини қайд этди. «Биз алянсдаги барча аъзоларнинг хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларини ҳисобга олиш зарурлигига келишиб олдик», дейди у.

Якунда бош котиб томонлар ечим топиш учун музокараларни давом эттиришга келишиб олганликларини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 май куни Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида Швеция ҳамда Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиб киришига қарши эканини билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг